Самарқандлик қидирувдаги қарздор Фарғонадан топилди

Самарқандлик қидирувдаги қарздор Фарғонадан топилди
Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими томонидан қарздор М.Ш. фарзандининг таъминоти учун алиментдан 37 миллион сўм қарз бўлса-да қасддан тўламай юрганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида олинган маълумотларга асосан қарздор М.Ш. Фарғона вилоятида эканлиги аниқланган.

Қарздор Бюронинг Фарғона вилоят ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Самарқандга келтирилган ва Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда 14 миллион сўм алимент пуллари ундирувчига ундириб берилган. Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.