11-синф ўқувчиси отасининг машинасида ушланди

11-синф ўқувчиси отасининг машинасида ушланди
Тошкентда ота-онасининг автомашинасини ҳайдаган мактаб ўқувчиси қўлга олинди, деб Nova24.uz сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, Чилонзор туманида жойлашган 188-мактабнинг 11-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт ҳужжатларисиз автомобилни бошқарган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан у тўхтатилган ва автомашина жарима майдонига юборилган.

Ёш йигит ва унинг қонуний вакили билан профилактика суҳбати ўтказилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.