Тошкентда автомобил ювадиган машина пайдо бўлди


Тошкентда автомобил ювадиган автомашина пайдо бўлди. Бу ҳақда Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида фотошарҳ қолдирилган.
Гуруҳда жойлаштирилган расмда ушбу автомобил ювадиган машиналар ҳозирда янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётган Себзор кўчасидаги автомобилларни юваётгани тасвирланган.
“Мен бу йўл-йўлакай карчер хизмат туридан фойдаланишга улгурдим”, дея ёзади гуруҳ фойдаланувчиларидан бири.
Манба: www.kun.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













