БПИ ходимлари қарздан тушган пулдан мукофот олади

БПИ ходимлари қарздан тушган пулдан мукофот олади
Ўзбекистонда БПИ ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Бош прокурор фармойиши асосида nova24.uz хабар берди.

• Бюро ходимлари ижро хужжатларига асосан мажбурий равишда ундирилган қарз маблағларидан 10% маблағни мукофот сифатида олишлари мумкин.
• Бу пуллар Бюрони ривожлантириш жамғармаси орқали ажратилади ва автоматик тарзда ҳар ой ҳисобланади.
• Агар ижро иши қисман ёки енгиллаштирилган тартибда бажарилган бўлса — мукофот тўланмайди.

Ижрочиларга тўланадиган мукофот:
• Марказий аппарат ходимлари — 80% устама, лекин 3 МРМ (3,47 млн сўм)дан кўп эмас
• Ҳудудий ходимлар — 20% устама, лимит — 4 МРМ (4,62 млн сўм)
• Фақат тўғридан-тўғри ундириш амалга оширилганда мукофот берилади

Мукофотларнинг аниқ миқдори Ягона электрон база орқали аниқланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.