Тошкентда университет ўқитувчиси пора билан ушланди

Тошкентда университет ўқитувчиси пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳар прокуратураси департаменти билан ҳамкорликда махсус оператив тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси ушланган.

Ушланиш вақтида ушбу шахс 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни қабул қилиб олган. Бу пул эвазига у Тошкент шаҳрида яшовчи бир шахсни ўзининг олий таълим муассасасига қабул қилишни ваъда қилган. Ушбу режасини амалга ошириш учун ўзининг юқори лавозимли танишларидан ёрдам олишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Upl.uz сайти.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.