Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Рязань вилоятидаги «Каспий» трассасида юз берган даҳшатли ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда \"Kun.uz\" хабар бермоқда.

Рязань вилоятидаги М-6 «Каспий» трассасининг 268-километрида Volkswagen Jetta автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотади ва MAN русумли бензавозга бориб урилади. Тўқнашувда енгил машина салонида бўлган беш киши ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари, дейилмоқда хабарда.

Авария вақтида бензавозда 40 куб бензин бўлган. Ёнғин келиб чиқмаган. Юк машинаси ҳайдовчисига зарар етмаган.
Рязанда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.