Ширинликлар орасидан тилла чиқди

Ширинликлар орасидан тилла чиқди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари йирик миқдордаги ноқонуний заргарлик буюмларини олиб киришга уринишни фош этди. Дубайдан келган фуқаро қимматбаҳо тилла буюмларни божхона назоратидан яширинча ўтказмоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, йўловчи “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг шубҳали хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган. Текширув вақтида қўл юки, йўл сумкалари ҳамда ширинликлар қадоқлари ичига усталик билан яширилган тилла буюмлар топилди.

Кўздан кечириш натижасида умумий оғирлиги қарийб 300 грамм бўлган, қиймати 438 миллион сўмга баҳоланган заргарлик буюмлари аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.