11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Танишинг: Ҳамду Сана Билгин, туркиялик 11 ёшли чўпон қиз ва унинг кўппагини исми Томи. Улар эчки ва боласини қутқаришгач, дунёга машҳур бўлиб кетишди. Қизнинг машҳурлигига эчкига кўрсатган раҳмдиллиги сабаб бўлди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Қизча Туркиянинг Ризо шаҳри атрофидаги қишлоқлардан бирида истиқомат қилади. Унинг оиласи эчкичилик билан шуғулланади.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Ҳамдуга уй ҳайвонларини боқишда Томи лақабли ити ёрдам беради. Бир куни чўпон қиз қор босган тоғ оралаб ҳайвонларни боқиб юрар экан, эчкилардан бири туғаётганини сезиб қолган.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Шундан сўнг, Ҳамду эчки ва боласи уйга қайта олмаслигидан хавотирланиб, оддий, аммо ажойиб қарорга келган.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

\"Эчки туғишни бошлаганида мен тўдани уйга қайтаришга қарор қилдим. Уйдан иккита бўш рюкзакни олиб Томи билан бирга қайтдим\", - дея ҳикоя қилади Ҳамду.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Ёш чўпон она эчкини рюкзакига солиб, ўз елкасига, боласини иккинчи сумкага жойлаб Томининг елкасига ортган. Шу билан улар беталофат уйга келиб олишган.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Унинг 15 ёшли акаси олган суратлар дунё ижтимоий тармоқларида тобора оммалашиб кетмоқда.
11 ёшли чўпон қиз дунёга машҳур бўлди

Қаҳрамон қизнинг айтишича, уйга қайтиш, йўлни қалин қор босгани сабабли жуда қийин бўлган, \"аммо шунга арзиган\".
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.