Тошкентдаги ёнғин тафсилотлари ойдинлашди

Тошкентдаги ёнғин тафсилотлари ойдинлашди
Тошкентдаги ёнғин тафсилотлари ойдинлашди

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Бизнес маркази биносининг 8-қаватида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мазкур ёнғин бўйича расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, соат 17:30 да ИИББ ЁХБ диспетчерлик хизматига Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 25-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Соат 17:31 да кўрсатилган манзилга 4 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 2 та махсус автонарвон йўлланилган.

Ёнғин жойига биринчи бўлиб соат 17:34 да Юнусобод тумани ёнғиндан муҳофаза қилувчи 18-ҲЁҲҚдан жанговар бўлинмаларетиб борган вақтда, бизнес марказининг 8-қаватидан қора тутун чиқаётгани маълум бўлган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ёнғин соат 17:50 да қуршаб олиниб, соат 17:54 да бутунлай ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бизнес марказининг 8-қаватида жойлашган “Монтаж қурилиш хизмат” МЧЖга қарашли “Silver Water Gold Fish” МЧЖ томонидан ижарага олинган офис хонаси, ичидаги жиҳозлари 20 кв метр майдонида ҳамда бинонинг 9-қават дераза роми ёнғиндан зарар кўрган, деб ёзади Qalampir.uz.

Ёнғинни ўчириш вақтида бинодаги 18 нафар ишчи-хизматчилар хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғиндан зарар кўрмаслиги таъминланган.

Ёнғин сабаблари ва келтирилган зарар миқдорлари аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.