Тошкентда маст она ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда маст она ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди
26 март тунги соат 03:35 да Сергели туманида яшовчи 1964 йилда туғилган аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда 1982 йилда туғилган ўғлини ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабарига таяниб Дарё нашри ёзмоқда.

Аёл спиртли ичимлик таъсирида ўғлининг кўкрак қафасига пичоқ билан зарба берган. Натижада эркак воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сергели туман прократураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.