Дарёга тушиб кетган 9 ёшли бола майор томонидан сақлаб қолинди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ФВВ ходими 9 ёшли болани қутқариб қолди. Ҳодиса 23 май куни “Боғбон” маҳалласида содир бўлган.
Маълум қилинишича, бола велосипед миниб кетаётган вақтида мувозанатини йўқотиб, Қашқадарё дарёсига тушиб кетган.
Вазиятни кўрган ҳудудда яшовчи ФВВ ходими, майор Ҳусниддин Шарапов зудлик билан ёрдамга ошиқиб, болани сувдан олиб чиққан.
Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани ва у оиласи бағрида экани маълум қилинди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













