214 тезликда Tesla’ни бошқарган ҳайдовчи қўлга тушди

214 тезликда Tesla’ни бошқарган ҳайдовчи қўлга тушди

Тошкент кўчаларида Tesla автомашинасини юқори тезликда бошқариб, соатига 214 километргача чиққани акс этган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази масъуллари маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Кадрларда ҳайдовчининг шаҳар ичида ўта юқори тезликда ҳаракатлангани кўриниб, кўпчилик бу ҳолатни бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаёти учун жиддий хавф деб баҳолаганди.

Шундан сўнг мазкур Tesla ҳайдовчиси пойтахт ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, суҳбатга чақирилган.

Ҳайдовчининг ўзи ҳам қилган ишидан афсусда эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, тезликни ошириб ҳаракатлангани акс этган видео интернетда тарқалиб кетганидан кейин тегишли идорага чақиртирилган.

“Бундай тез юришни ҳеч кимга тавсия қилмайман. Эҳтиёт бўлиб, қоидаларга амал қилиш керак. Қилган ишимдан пушаймонман”, — деган ҳайдовчи.

Маълум қилинишича, унга нисбатан қонуний чоралар қўлланилган. Аммо қандай жазо тайинланганига аниқлик киритилмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.