Тошкент: светафор чўлоқ, лекин камера бор, инсоф борми ўзи?

Тошкент: светафор чўлоқ, лекин камера бор, инсоф борми ўзи?
Тошкент кўчаларидаги айрим светафорлар носоз бўлсада, уларга кузатув камералари ўрнатилган. Масалан, Шайхонтоҳур тумани, \"Гулзор\" кўчаси чорраҳасида жойлашган светафорнинг яшил чироғидан бошқаси умуман ёнмайди. Бироқ, кузатув камераси бор. Яшил ёнмаган вақтда светафорни носоз деб ўйлаш мумкин. Бу албатта, ҳайдовчини чалғитади.

Лекин шунга қарамасдан кузатув камераси ўрнатилган. Ноаниқ светафор ҳайдовчини адаштиради, камера эса миллион-миллион жарималарни қайд этаверади. Инсоф борми ўзи, дегинг келади. Шаҳар бўйлаб бундай \"чўлоқ\" светафорлар талайгина. Йўл чизиқлари эса \"ўйла, изла, топ\" қабилида. Нима ҳам дердик, ҳайдовчиларга сабр, камераларга инсоф тилаб қоламиз.
Тошкент: светафор чўлоқ, лекин камера бор, инсоф борми ўзи?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.