Ислом Каримовнинг Самарқанддаги хонадонида ифтор дастурхони ёзилди

Ислом Каримовнинг Самарқанддаги хонадонида ифтор дастурхони ёзилди
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ифтор дастурлари ёзилди.

Шунингдек, Ислом Каримов туғилиб, вояга етган хонадонда эл-юрт учун ифторлик дастурхони ёзилиб, марҳум ҳақига дуолар қилинди.

Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий масжид мажмуасида ҳам ифторликка тўпланганлар Ислом Каримовни хотирлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги \"Наврўз\" ресторанида ташкил қилинган ифторлик дастурхонида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.