Бош вазир ўринбосари Москвага боради

Бош вазир ўринбосари Москвага боради
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 23 июнь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 74-йиғилиши ишида иштирок этади.

ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда МДҲ аъзо давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига оид амалий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 26-28 октябрь кунлари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюрган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.