Рустам Қосимов янги лавозимга тайинланди

Рустам Қосимов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПФ-5091-сонли фармонига мувофиқ, Қосимов Рустам Собирович Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавoзимига тайинланди.

Шунингдек, Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3072-сон қарорига мувофиқ, Миршод Махмудович Қурбанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.