13 ёшли қиз вафотидан кейин 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

13 ёшли қиз вафотидан кейин 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолди
Британияда бир қизнинг донорлик аъзолари туфайли 8 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. The Guardian нашрига таяниб Кун.уз\'нинг ёзишича, донор бош мия аневризмидан ҳалок бўлган 13 ёшли британиялик Жемима Лейзел бўлган.

Қизчанинг ота-онаси унинг вафотидан кейин органларини бошқа муҳтож кишиларга беришга қарор қилишган. Қизнинг тана аъзолари кўчириб ўтказилган 8 кишидан 5 нафари болалардир. 3 киши Жемиманинг юрагини, ингичка ичаги ва ошқозоности безини, 2 киши унинг буйракларини, яна бир киши ўпкасини олган. Қизнинг жигари эса икки киши орасида тақсимланган.

Жемиманинг ота-онаси бундай қарорга келиш қийин бўлганини, бироқ улар шунчалик кўп миқдордаги одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишгани учун хурсанд эканликларини айтишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.