Америкада Гитлернинг пайпоғи кимошди савдосига қўйилмоқда

Америкада Гитлернинг пайпоғи кимошди савдосига қўйилмоқда
Америкадаги «Alexander Historical Auctions» кимошди савдо уйи 2017 йил 13-14 сентябр кунлари Гитлернинг шахсий буюмларини кимошди савдосига қўяди. Дастлаб Гитлернинг «Mein Kampf» («Менинг курашларим») деб номланган китоби савдога қўйилиши режалаштирилган. Айтишларича, бу китобга 1930 йили шахсан фашистлар етакчиси ўз имзосини қўйган ва барча йиғилганларни фашизмни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Китобдан ташқари, Гитлернинг шахсий буюмлари, жумладан, бир нечта жуфт пайпоғи, ич кийимлари, 39- размердаги кўйлаги, салфеткалари ҳам сотувга қўйилади. Аммо ҳозирча бу буюмларнинг бошланғич нархи ҳақида маълумот берилмаяпти.

Манба: hordiq.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.