Вебстер университети Ўзбекистонда ўз филиалини очади

Вебстер университети Ўзбекистонда ўз филиалини очади
Вебстер университети (Webster University, АҚШ) ўз филиалини Ўзбекистонда очади.

20 сентябрь куни Вебстер университетининг Тошкент шаҳрида филиалини очиш тўғрисида битим имзоланди. Ҳужжат Нью-Йоркдаги Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича имзоланган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Вебстер университети филиали МДҲ мамлакатларидаги Америка олий таълим муассасасининг биринчи тўлақонли филиали бўлади.

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилиши хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.