Ислом Каримовнинг ўғли ҳақида маълумот берилди

Ислом Каримовнинг ўғли ҳақида маълумот берилди
«Википедиа» маълумотига кўра, Ислом Каримов ўтган асрнинг 60-йилларида биринчи марта уйланган. У биринчи рафиқаси Наталья Петровна Кучма билан турмушидан бир ўғил кўрган. Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Исломович Каримовдир (1969 йилда туғилган).

Аммо президентнинг расмий биографиясида ушбу никоҳ ва унинг биринчи фарзанди номи келтирилмайди.
Ислом Каримов кейинроқ Татяна Акбаровна Каримовага уйланган. Бу никоҳдан икки қиз туғилган – Гулнора Каримова (1972 йилда туғилган) ва Лола Каримова (1978).

Наталья Кучма 2008 йилда Тошкентда вафот этган. Пётр Каримов айни вақтда Москва вилоятида истиқомат қилади.

Манба: Hordiq.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.