Дунёни забт этган маржумак

Дунёни забт этган маржумак
Масаллиқлар: 150 г маржумак ёрмаси, 250-300 г қийма, 1 та пиёз, 2 ош қошиқ помидор пастаси, 2 та саримсоқ тишчаси, 1 та сабзи, 2-3 қошиқ ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: Маржумак ювилади, ёғланган товада қуритилади. Майда тўғралган пиёз, қийма ва йирик қирғичда қирилган сабзи олтинранг тусга киргунича қовурилади. Помидор пастасини қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

Қийма ва сабзавотларга маржумак қўшилади. Маржумакнинг усти ботар-ботмас қилиб қайнаган сув солинади. Тузи ростланади. Қозоннинг қопқоғини ёпиб, паст оловда димланади. Маржумак пишгач, майда тўғралган саримсоқ солинади. Таъбга кўра, димлаш вақтида дафна япроғи ва мурч солиш мумкин.

Манба: tasvir.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.