Шавкат Мирзиёев Остонада кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев Остонада кутиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

«Хабар» нашри берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди. Олий мартабали меҳмонни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бугун Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.