Самарқандда шифокор пора олаётганда қўлга олинди (видео)

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд тумани ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи пора олаётганда қўлга олинди.
Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи, Фируза Мўминова кўрсатган тиббий хизмати учун бемор Норқулова ва Ваҳобовадан 150 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Шифокор ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Ушбу ҳолатни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.
\"Мен тиббий ёрдам сўраб, Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона врач-гинекологи ҳузурига бордим. Шунда, шифокор Ф.Мўминова тиббий хизмат учун мендан 150 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилди. Шундан кейин туман департаментига мурожаат қилдим\", - дейди бемор Бахтигул Норқулова.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Самарқанд шаҳар, 1-туғуруқхона врач-гинекологи, Фируза Мўминова кўрсатган тиббий хизмати учун бемор Норқулова ва Ваҳобовадан 150 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Шифокор ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Ушбу ҳолатни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.
\"Мен тиббий ёрдам сўраб, Самарқанд шаҳар 1-туғуруқхона врач-гинекологи ҳузурига бордим. Шунда, шифокор Ф.Мўминова тиббий хизмат учун мендан 150 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилди. Шундан кейин туман департаментига мурожаат қилдим\", - дейди бемор Бахтигул Норқулова.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













