Фарғонадаги яна бир туманда «тўртлик» ишдан кетди

Фарғонадаги яна бир туманда «тўртлик» ишдан кетди
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокими Маҳаммаджон Деҳқонов ишдан олинган. «Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, туманга Акмалжон Азизович Муҳаммадалиев янги ҳоким этиб тайинланган.

Ҳоким билан бирга туман ИИБ бошлиғи ва солиқ бошқармаси раҳбари ишдан олинган. Айни вақтда бу секторларга биринчи ўринбосарлар в.б сифатида тайинланган.

Маҳаммаджон Қаландарович Деҳқонов 12 июнь куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи вақтида охирги марта огоҳлантирилганди.

Эндиликда Учкўприк ИИБнинг собиқ раҳбарига айланган подполковник Холдаров Музаффаржон Маҳмудович ҳам шу йилнинг 3 мартида лавозимга тайинланганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.