9 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит топилди

9 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит топилди
Олмаотадаги Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан кўрилган чоралар натижасида Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан Ўзбекистон фуқароси, қариндошлари томонидан 2009 йилдан буён қидирилаётганди Н.Х.Соипов (1990 йил 3 сентябрда туғилган) топилди, деб маълум қилмоқда \"Хабар\" нашри.

Дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирлар Н.Соиповнинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берган. Унга зарур руҳий-психологик ёрдам кўрсатилган ва Ўзбекистон қайтиб кетиш учун сертификат топширилган.

Айни пайтда у Соипов қариндошлари билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.