Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлар жаримага тортилади

Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлар жаримага тортилади
Фото: «Otyrar.kz»

Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни чиқариб ташлаш, тўкиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 июнь холатига 13,1 мингдан ортиқ (2017 йилда - 6,3 минг) рухсат этилмаган ноқонуний чиқиндихоналар ташкил этилган.

Шу муносабат билан 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилди.

Унга кўра белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга 92 150 сўмдан 552 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам такрорланса — фуқароларга 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 921 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур қонун 2019 йил 11 январдан кучга киради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.