Хонанда Райҳон: “Аллоҳ шифосини берсин!”

Хонанда Райҳон: “Аллоҳ шифосини берсин!”
Шоу-бизнесимизнинг ёрқин юлдузи Райҳон 15 февраль куни саратонга чалинган болалар кўнглини олиш учун касалхонага борди. Болалар севимли қўшиқчиларини кўриб, жуда хурсанд бўлишди.
Бу ташрифидан қаттиқ таъсирланган Райҳон ўз инстаграм саҳифасига қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
– Аллоҳ шифосини берсин!
Бу сурат билан мен барчани текширувдан ўтишга чақираман. Касалликни илк босқичида даволаш мумкин экан. Ва барча сахий инсонларга мурожаат қилиб, шу хаста болаларга ёрдам беришларини сўрайман. Ҳамма ҳам бахтли болаликка ҳақли.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.