Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди

Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга олинди
23 феврал куни соат 14:50 да ички ишлаб бўлимига Салават Н, исмли фуқаро мурожаат қилиб, Олмазор тумани Фаробий кўчасида кимдир унинг автомобилини ўғирлаб кетганини хабар қилган, Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида “Кобальт” русумли автомобил тўхтатилган ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинган.

Автомобилни ўғирлаган 26 ёшли фуқаро Фарғоналик Бахтиёржон К. бўлиб чиққан. У кафеда унга орқаси билан ўтирган фуқаро Салават Н.нинг чўнтагидан автомобил калитини ўғирлагани аниқланган.
Ушбу иш юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-бўлими (автотранспорт воситасини ўғирлаш) банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.