Шайхонтоҳур тумани ҳокими ишдан олинди

Шайхонтоҳур тумани ҳокими ишдан олинди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 1-чорак якунлари бўйича видеоселектор давомида Шуҳрат Муҳаммадхонов, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Шайхонтоҳур тумани ҳокими бюджетга тушумлар бўйича режа кўрсаткичи бажарилишидаги жиддий камчиликлар учун танқидга учраган.

Шуҳрат Муҳаммадхонов 2018 йилнинг август ойида Баҳодир Ғойибназаров ўрнига Шайхонтоҳур туман ҳокими лавозимини эгаллаганди.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими ишдан олинди
Фото: kun.uz
Бундан аввалроқ, бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказган, унда 1-чорак якунида кутилаётган натижалар ҳамда бюджетга тушумлар борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилингани хабар қилинганди.

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.