Қидирувдаги “Каптива” бозордан топилди

Қидирувдаги “Каптива” бозордан топилди
Жиноят ишлари бўйича судининг ҳукмига асосан фуқаро Т.Шерметова номидаги, 2013 йилда ишлаб чиқарилган «СAPTIVA» русумли автотранспортини топиш ва вақтинча сақлаш вазифаси Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлиқ туман бўлими зиммасига юклатилган бўлиб, бу бўйича давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Ушбу автотранспорт воситасини топиш бўйича бўлим тезкор қидирув ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур автоулов жорий йилнинг 5 агуст куни Паркент тумани деҳқон бозоридан топилди. Автотранспорт Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари ёрдамида, шу куннинг ўзида, жарима майдончасига жойлаштирилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.