Олмазор туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Олмазор туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
5-октябрь кунидан 6-октябрга ўтар тунда тахминан соат 1.40 да Олмазор туманидаги Фаробий кўчасида 23 ёшли Мираюб М. ишончнома бўйича \"Нексия-3\" русумли автомобилни бошқариб, кўчани ёритувчи металл устунга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига оғир тан шикастлари етган бўлиб, у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тезликни сезиларли даражада ошириб, бошқарувни йўқотган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва тезликни оширмаслигингизни сўраймиз.
Олмазор туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.