Тошкентда Nexia устунга урилди, ҳайдовчи вафот этди

Тошкентда Nexia устунга урилди, ҳайдовчи вафот этди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, 26 октябрь куни соат 22:45да Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Кичик ҳалқа йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкентда Nexia устунга урилди, ҳайдовчи вафот этди
Шаҳар сил касалликлари шифохонаси яқинида 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, электр симлари устунига урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган, аммо шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Автомобилда бўлган йўловчилар, 19 ёшли Диёр К, Жавоҳир З ва Муҳаммадазиз А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Nexia ҳайдовчисининг тезликни оширгани ҳамда унинг бошқарувни йўқотгани оқибатида юз берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.