Тошкентда тўрт қаватли уйнинг томи ёнди

Тошкентда тўрт қаватли уйнинг томи ёнди
Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизмати
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар даҳасида 4 қаватли уйнинг том бўғот қисмининг 70 кв.м. майдони ёнди. Бу ҳақда пойтахт Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Бугун, 27 октябрь куни Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ҳодиса жойига соат 13:51 да етиб борган ва ёнғин соат 14:06 да қуршаб олиниб, 14:20 да бартараф этилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши асосий сабаб бўлган. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.