1 ноябрдан алкогол маҳсулотлари қимматлашади

1 ноябрдан алкогол маҳсулотлари қимматлашади
2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб алкогол маҳсулотлари учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилмоқда.

Хусусан, 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх қуйидагича:
- вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
- коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
- ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.