Бугун Саида Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда

Бугун Саида Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.

Саида Мирзиёева 2006 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатган. 2006-2008 йилларда Тошкент давлат юридик университети ҳамда 2008-2010 йиллардан М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистранти бўлган.
Бугун Саида Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда
Саида Мирзиёева 2010-2018 йилларда илмий тадқиқот фаолияти билан машғул бўлган. 2018 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчисидир. Шунингдек, 2018 йилдан ҳозирга қадар М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Стратегик тадқиқотлар маркази илмий ходими ҳисобланади.
Бугун Саида Мирзиёева туғилган кунини нишонламоқда
У 2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан Саида Мирзиёевани бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.