Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди

Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Фикрлаш ва мушоҳада қобилияти кучли инсонлар ҳар қандай мушкулотнинг ечимини осон топа олади. Ёшлар ўртасидаги муаммо ва камчиликларни театрлашган сатирик лавҳалар орқали ёритиб бериш ва уларнинг ҳал этилишида “Қувноқлар ва зукколар” танлови шубҳасиз катта аҳамиятга эга. Мазкур танловдаги иштирокчилар ҳарбий хизматчи, ходим, уюшмаган ёшлар вакили ёки қайси бир таълим муассасанинг талабаси бўлмасин, ҳар қандай шартларга зийраклик ила тайёргарлик кўриб, ўзининг ҳангомалари билан томошабинларга маънан ҳордиқ чиқаришда ўз ҳиссасини қўшадилар.
Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Барчага маълум-ки, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан олий таълим муассасалари талабалари, корхона ва ташкилотлар ёшлари, уюшмаган ёшлар жамоалари ҳамда қўшни давлатлар жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танлови ўтказиб келинади. Ҳозирда эса 2019 йилги мавсумнинг йил давомида бўлиб ўтган саралаш босқичларида ўз чиқишлари билан иштирок этган 100 дан ортиқ жамоалар орасидан маълум бир қисми финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг “Ёш гвардиячилар” терма жамоаси ҳудудий саралаш, чорак финал, ярим финал босқичларида ўзларининг бетакрор чиқишлари ва ўзига хос саҳна кўринишлари билан иштирок этиб, танловнинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Шунингдек, куни-кеча Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳарбий хизматчилар жамоалари ўртасида жипслик ва уюшқоқликни янада ривожлантириш, шахсий таркибнинг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлашга қаратилган Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Ушбу танловда Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси, ИИВ Қоровул қўшинлари, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва ҳарбий қисми жамоалари ўзаро беллашдилар. Ўтказилган беллашувнинг ҳар бир шарти бўйича Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг “Ёш гвардиячилар” жамоаси юқори балл билан баҳоланиб, якуний натижалар бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Тафаккури кучли курсантлар ғолиб бўлишди
Барча ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.