Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)

Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган.

Сайловда бешта – «Миллий тикланиш» демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси ҳамда Экологик партия иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга оид 21та қонун тизимлаштирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Квота белгилаш институти бекор қилинди. Бешта сиёсий партияга, шу жумладан, янги Ўзбекистон экологик партиясига соғлом рақобат қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратилди. Сиёсий партияларнинг сайловолди очиқ мунозаралари жонли эфирда ёритилди. Уларда жамиятимизни ўйлантираётган ўткир масалалар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Охирги йиллардаги очиқлик, демократик бурилишлар натижасида жамиятимиз ҳам ўзгарди. Бу сайлов жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Фуқаролар ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов участкаларига келиб, келажак учун овоз бермоқда.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Давлат раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.

Барча сайлов участкаларида қонунчилигимизда белгиланган шароитлар яратилган. Жойларда 6 минг 720та округ ва 10 минг 315 та, жумладан, 38 мамлакатда 55 сайлов участкаси ташкил этилди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ўта оғир жиноятларни содир этмаган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Сайлов жараёнини кузатишда МДҲ, ШҲТ, ЕТТБ, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Туркий кенгаш, ТуркПА, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 700 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди.
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.