Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо комплексида катта ёнғин бўлди

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо комплексида катта ёнғин бўлди
2020 йил 16 январ куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг тўртинчи қаватида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Ёнғин натижасида 150 кв.м. бўлган 6 та кийим кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ. Айни вақтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.