Самолётдаги энг ифлос жой қайси?

Самолётдаги энг ифлос жой қайси?
Фото: «Arendasamoleta.com»
Стюардесса Жамила Хардвик самолётдаги кўтарма стол йўловчилар соғлигига хавф солишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Лента»га асосланиб \"Хабар\" нашри маълум қилди.
Буни қарангки, столча лайнер салонидаги энг ифлос жойлардан бири ҳисобланар экан. Чунки унинг юзаси ҳар доим ҳам тоза бўлавермайди.

«Бу ёқимсиз ҳолат, лекин ҳар бир столни тозалашга фаррошнинг вақти етмайди», — деб изоҳлайди стюардесса.
Шунингдек, у йўловчиларга доимо ёнида антибактериал салфетка олиб юришни ва столдан фойдаланишдан олдин уни яхшилаб артишни тавсия этади.

Тадқиқотларга кўра, кўтарма стол юзасидаги бактериал ифлосланишлар даражаси 11 минг бирликдан ошиб кетади. Бу уларни ҳожатхонада оқизиш тугмасидан кейин самолётдаги иккинчи энг ифлос жойга айлантиради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.