Хоразмда ўзаро жанжал ўлим билан тугади

Хоразмда ўзаро жанжал ўлим билан тугади
2020 йил 15 февраль куни соат тахминан 19:00ларда 54 ёшли Р.К. Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Р. Отажанов” маҳалласида жойлашган яшаш уйида таниши 56 ёшли С.Ж. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашган.
Хоразмда ўзаро жанжал ўлим билан тугади
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Р.К. қўллари ва оёқлари билан С.Ж.ни уриб-дўппослагани натижада С.Ж. ҳодиса жойида вафот этган.
Хоразмда ўзаро жанжал ўлим билан тугади
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабабчи бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.