Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олди

Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олди
\"Навбаҳор\"нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олди.
Голбан юртимизда истиқомат қилаётганига бу йил 5 йил тўлди ва Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича барча ҳужжатларни тайёрлаган. Яқин кунларда у Ўзбекистон паспортини олади.

Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Игорь Голбаннинг имкониятларини яхши билишини ва агар фуқароликни олса, терма жамоага чақириб синаб кўришини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Голбан Ўзбекистондаги фаолияти давомида \"Қўқон-1912\", \"Навбаҳор\", \"Насаф\" ва 2018 йилдан бошлаб яна \"Навбаҳор\" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.