Навоий шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Навоий шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2020 йилнинг 17 март куни соат 14:15да Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримов кўчасидаги «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Навоий шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
ФВВ хабарига кўра, юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисмида 150 кв.м майдони ёнган. Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган.
Навоий шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангадан сақлаб қолинган.
Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.