Юнусободда ЙТҲ: автобус йўл бўйидаги устунга урилди

Юнусободда ЙТҲ: автобус йўл бўйидаги устунга урилди
Фото: ИИББ
21 апрел куни эрталаб соат 07.15 да Юнусобод туманидаги А.Дониш кўчасида «Исузу» русумидаги автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 37 ёшли ҳайдовчи Элмурод И. бошқарув йўқотиб, йўлдан чиқиб кетади ва устунга бориб урилади.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи, иккита йўловчи – 38 ёшли Икром Д. ва 24 ёшли Азизбек М. жароҳат олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.
ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.