Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз

Фото: Getty Images
Бешбармоқ исталган дастурхонга кўрк берувчи, мазаси оғизда қолувчи тансиқ таом саналади. Уни ифторликка тайёрлаб, оила аъзоларингиз кайфиятини кўтаришингиз мумкин.
Ушбу таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Товуқ — бутун
Пиёз 1 дона
Сабзи 1 дона
Туз — таъбга қараб
Лавр япроғи
Хамир учун:
Ун — 600-650 гр
Сув — 350 мл
Тухум 2 дона
Туз — бир чимдим
Безак учун:
Пиёз ва мурч
Тайёрланиш жараёни:
- Товуқдан бульон тайёрлаб олинг, унга сабзи ва пиёз ҳамда лавр япроғи солинг.
- Қайнаганидан кейин кўпикларини олиб милтиллатиб паст оловда қайнатинг, бульон тиниқ бўлиб пишиши керак.
- Товуқли бульон қайнагунига қадар хамир қоринг.
- Хамир ҳар доимгидек қорилади: тузли сув, ун, тухумни қўшинг. Хамир қаттиқ ва таранг бўлиши керак.
- Тайёр хамирни пакетга солиб бироз тингани қўйинг.
- Хамирни жўва билан катта қилиб ёйиб, тўртбурчак шаклда қилиб кесиб чиқамиз (қалин ёки ингичкалиги ўзингиз ва оила аъзоларингиз хоҳишига боғлиқ)
- Кесилган хамир бўлакларини бироз стол устида қолдиринг.
- Бульондан товуқ ва сабзавотларни олинг.
- Туз солинг ва кесилган хамир бўлакларини пишириб олинг.
- Хамир ёпишиб қолмаслиги учун кам-камдан солиб пиширинг.
- Лаган ёки каттароқ идишга биринчи бўлиб хамирни солинг.
- Устидан товуқ гўштини солинг.
- Қуруқ бўлмасин десангиз булёндан 3-4 қошиқ солишингиз мумкин.
- Таом устини мурчланган пиёз билан безанг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бешбармоқ исталган дастурхонга кўрк берувчи, мазаси оғизда қолувчи тансиқ таом саналади. Уни ифторликка тайёрлаб, оила аъзоларингиз кайфиятини кўтаришингиз мумкин.
Ушбу таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Товуқ — бутун
Пиёз 1 дона
Сабзи 1 дона
Туз — таъбга қараб
Лавр япроғи
Хамир учун:
Ун — 600-650 гр
Сув — 350 мл
Тухум 2 дона
Туз — бир чимдим
Безак учун:
Пиёз ва мурч
Тайёрланиш жараёни:
- Товуқдан бульон тайёрлаб олинг, унга сабзи ва пиёз ҳамда лавр япроғи солинг.
- Қайнаганидан кейин кўпикларини олиб милтиллатиб паст оловда қайнатинг, бульон тиниқ бўлиб пишиши керак.
- Товуқли бульон қайнагунига қадар хамир қоринг.
- Хамир ҳар доимгидек қорилади: тузли сув, ун, тухумни қўшинг. Хамир қаттиқ ва таранг бўлиши керак.
- Тайёр хамирни пакетга солиб бироз тингани қўйинг.
- Хамирни жўва билан катта қилиб ёйиб, тўртбурчак шаклда қилиб кесиб чиқамиз (қалин ёки ингичкалиги ўзингиз ва оила аъзоларингиз хоҳишига боғлиқ)
- Кесилган хамир бўлакларини бироз стол устида қолдиринг.
- Бульондан товуқ ва сабзавотларни олинг.
- Туз солинг ва кесилган хамир бўлакларини пишириб олинг.
- Хамир ёпишиб қолмаслиги учун кам-камдан солиб пиширинг.
- Лаган ёки каттароқ идишга биринчи бўлиб хамирни солинг.
- Устидан товуқ гўштини солинг.
- Қуруқ бўлмасин десангиз булёндан 3-4 қошиқ солишингиз мумкин.
- Таом устини мурчланган пиёз билан безанг.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













