Куннинг маълум қисмида автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади

Куннинг маълум қисмида автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади
Ўзбекистонда 30 апрель кунидан айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Хусусан, шахсий автомобилда куннинг айрим вақтларида ҳаракатланишга рухсат берилади. Бу ҳақда президент иштирокидаги видеоселекторда маълум қилинган.

«Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00дан 10:00гача ҳамда 17:00дан 20:00гача фойдаланишга рухсат берилади.
Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак
», дейилади Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг телеграмдаги каналида.

Шунингдек, ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишга рухсат берилади. Бунда карантин қоидаларига риоя этиш талаб қилинади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.