Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

«24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди
10 июнь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Сербия ва Хорватия расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этиши ҳақида айтганди. Аммо кейинроқ Туркманистон ва Хорватия раҳбарлари Москвага бора олмаслигини маълум қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.