Тошкентда бугундан бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади

Тошкентда бугундан бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади
Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди. У ЎзА мухбирининг «Гидроксихлорохин» дори препарати ҳақидаги саволига жавоб берар экан, жумладан шундай деди:

– Сиз айтаётган «Гидроксихлорохин» дори препаратини стационар шароитда даволанаётган беморларда фойдаланяпмиз – деди Ҳ.Оқилов. - Аммо уй шароитида даволанаётган симптомсиз беморлар протоколидан олиб ташланди. Тўғри, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул етказиб берилаётган дори-дармонлар қутичасида «Гидроксихлорохин» дори препарати бор эди. Эндиликда унинг ўрнига «Авиган» қўшилди ва 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланди. Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.