Коронавирусга чалинган ҳоким шифохонадан видеохабар йўллади

Коронавирусга чалинган ҳоким шифохонадан видеохабар йўллади
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга оид нохуш хабарлар тарқалганди. Аввалроқ вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга ойдинлик киритганди.

Айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган вилоят ҳокимининг аҳволи яхши, соғлиги мустаҳкамланмоқда.
Турли хил миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида Тўра Абдиевич ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Тўра Боболовнинг коронавирусга чалиниб, даволаш учун Тошкентга олиб келингани маълум бўлганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.