Коронавирусда нима учун ҳид ва таъм билиш йўқолади?

Коронавирусда нима учун ҳид ва таъм билиш йўқолади?
«Ўзбекистон 24» телеканалидаги \"COVID-19 савол-жавоб\" дастурида қатнашган Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова берган маълумот асосида «Kun.uz | Соғлом ҳаёт» хабар берди.

Коронавирус нафақат ўпка тўқимасини, балки нерв ҳужайраларини гематоэнцефал тўсиқдан ўтиб, мияни ҳам зарарлаши исботланди. Коронавируснинг нейрокорона - 1, нейрокорона - 2, нейрокорона - 3 деган таснифи пайдо бўлди.

Нима учун коронавирусда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолади? Бош мия жуфт нервларидан биринчиси ҳид билиш нерви бўлиб, касалликда у зарарланяпти. Шунингдек, тилни бошқарувчи нервлар шикастланиши ҳид билишни йўқотади.

Коронавирусдан даволангандан кейин вируснинг қолдиқлари бўлади ва улар токсинлар чиқаради. Шу сабабли тузалгандан кейин бирданига таъм ва ҳид билиш сезгиси тикланмайди.

Организм секин-асталик билан сезги ҳиссини тиклаб олади. Бу беморларда турли даврни ўз ичига олади. Кимдадир 7-10 кун, баъзиларда 2 ҳафтагача чўзилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.