Коронавирус туфайли ўлимнинг яна бир сабаби аниқланди

Коронавирус туфайли ўлимнинг яна бир сабаби аниқланди
Европа Иттифоқи аҳолиси орасида ўлим сабабларидан бири — атроф-муҳит омиллари, жумладан, ҳаво ифлосланиши ва аномал иссиқлик. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида чоп этилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Ҳар саккизинчи европалик (минтақадаги жами аҳолининг 13 фоизи) «атроф-муҳит сифати ёмонлиги» боис вафот этяпти. Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу омил билан ўлим даражаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор.

«Атроф-муҳит сифатини яхшилаш орқали ушбу ўлимларнинг олдини олиш ва статистикани сезиларли даражада камайтиришга эришиш мумкин», — дейилади ҳужжатда.

Хуллас, ҳавонинг ифлосланишини саломатликни ёмонлаштирувчи хавфли сабаблардан бири дея аташди: ҳар йили у 400 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда. Ифлосланган ҳавода хавфли моддаларнинг узоқ вақт таъсир кўрсатиши диабет, саратон ва ўпка касалликларини чақириши мумкин. Шунингдек, ифлосланиш туфайли COVID-19 пневмонияси билан касалланган беморлар орасида ўлим кўрсаткичи ошаётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.